Криштиану Роналду: Чемпионлар лигаси – менинг мусобақам, бу ерда ўйнашни яхши кўраман

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги турида "Байер" жамоаси устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапириб ўтди.

"Чемпионлар лигасидаги яна бир кеча. Менинг мусобақам, мен уни севаман. Ушбу мусобақада ўйнашни яхши кўраман. Аммо энг асосийси – бу жамоа. Иккинчи бўлимда биз ажойиб ҳаракат қилдик, яхши ўйнадик ва икки маротаба гол киритдик.

Иккинчи бўлимда биз прессинг ва юқори ўйнаганмиз, ишончлироқ ҳаракат қилиб кўпроқ вазият яратдик. Жисмоний жиҳатдан жамоа ажойиб формада, иккинчи бўлимда биз ўйинни бошқардик.

Биз гуруҳда биринчи ўринни эгалладик ва биронта ҳам мағлубиятга учрамадик. Ўзимизда ишонч ҳис қилмоқдамиз.

Чиқиб кетиш учун ўйинлар қийин бўлади. Ушбу гуруҳда рақиблар кучли эди, бироқ биз олдинга назар ташлаб ўзимизга ишондик. Ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз ва қуръа оғир бўлишини тушунамиз. Кўрамиз, нима бўлади", - дейди Роналду.

Ўқилган: 4298
Европа Чемпионлар лигаси Криштиану Роналду Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Германия терма жамоасининг Аргентина ва Эстонияга қарши таркиби эълон қилинди
20:02
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Хотира қанотлари" турнири ғолибига айланди
20:27
Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. "Атлетико" – "Челси" 0:1
06:22