Любинко Друлович: Олимпия терма жамоамизда ички муҳит аъло даражада

8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда.

Олимпиячиларимиз устози Любинко Друлович тайёргарлик жараёни ҳамда олдиндаги режалар хусусида ўз фикрларини билдирди:

- Олдинда бизни жуда масъулиятли мусобақа кутиб турибди. Ҳозирда Осиё чемпионатига ҳозирлик жараёнининг якуний босқичидамиз. Дастлаб Тошкентда шуғулланамиз, кейин 16 декабрдан эса БААда машғулотларни давом эттирамиз. Ҳали қитъа чемпионатигача ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушамиз.

Айни пайтда ихтиёримизда бўлган футболчилар номзодлар орасида энг саралари, деб ҳисоблайман. Осиё чемпионатига 23 нафар энг муносиб футболчилар билан йўл оламиз. Ҳозирда жароҳат ёки бошқа шунга ўхшаш бизни ҳавотирга солаётган жиҳатлар йўқ.

Мусобақадаги илк ўйинни Эрон олимпия терма жамоасига қарши ўтказамиз. Гуруҳда шунингдек, Жанубий Корея ва Хитой термалари билан баҳс олиб борамиз. Ҳар бир рақибни ўргандик, бу жараён ҳамон давом этяпти. Ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик билан чиқамиз.

Жамоада муҳит аъло даражада. Йигитларда кайфият яхши. Ҳамма дўстона алоқада. Умид қиламан, биз қитъа чемпионатида яхши ўйин намойиш этамиз. Ўзбекистонлик футбол ишқибозларига ажойиб ғалабалар тақдим этиш учун бор куч-маҳоратимизни ишга соламиз, - деди тажрибали мутахассис. 

Ўқилган: 1538
Любинко Друлович Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Навбаҳор" футболчилари "Машъал"га ютқазиб қўйишди, "Бухоро" эса "Сурхон"ни енгди
20:27
Месут Ўзил фаолиятини Уэйн Руни ўйнаётган клубда давом эттириши мумкин
15:35
Ўзбекистон Кубоги. АГМК сафарда “Оқ-тепа”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
18:55