ЕЧЛ. “Бавария” ўзида “Тоттенхэм”дан устун келди

ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган В гуруҳидаги баҳслар ўз якунига етди.

Кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйган “Бавария” ва “Тоттенхэм” жамоалари Мюнхенда ўзаро баҳс юритди. Унда майдон эгаларининг қўли баланд келди. Мезбонлар сафида Кингли Коман, Томас Мюллер ва Фелиппе Коутиньо ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйган бўлса, лондонликларнинг ягона жавоб тўпига Синсиньон муаллиф бўлди.

Шу тариқа, “Бавария” гуруҳда 100 фоизлик натижага эришган ҳолда биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олди.

Параллел кечган баҳсда “Олимпиакос” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига “Црвена Звезда”ни мағлубиятга учратган ҳолда Европа Лигаси йўлланмасига эга бўлди.

ЕЧЛ ,6-тур

Бавария Германия – Тоттенхэм Англия 3:1

Голлар: 1:0 – 14 Коман, 1:1 – 20 Сессеньон, 2:1 – 45 Мюллер, 3:1 – 64 Коутиньо.

Бавария – Нойер, Киммих, Павар, Боатенг, Алькантара, Перишич (Зиркзее, 86), Гнабри, Коутиньо, Коман (Мюллер, 27), Дэвис, Мартинес (Горетцка, 87).

Тоттенхэм – Гассанига, Фойт, Уокер-Питерс, Алдервейрелд, Роуз, Сиссоко, Ло Чельсо (Скипп, 65), Дайер (Ваньяма, 81), Сессеньон, Лукас Моура (Сон Хин Мин, 65), Эриксен.

Огоҳлантиришлар: Киммих (36), Ло Чельсо (36).


Олимпиакос Греция – Црвена Звезда Сербия 1:0

Гол: 1:0 – 87, пенальти Эль-Араби.

Ўқилган: 2094
Бавария Европа Чемпионлар лигаси Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Томас Тухель: Нойер ажойиб ҳаракат қилди, афсуски бизга қарши у ўзининг яхши ҳолтида келди
12:22
"Челси"нинг ЕЧЛ учун таркиби маълум бўлди
13:47
Скоулз "МЮ" – "Барселона" жуфтлигида ким фаворит эканини айтди
14:01