
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ярим ҳимоячи Поль Погбанинг саломатлиги ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Унинг қайтиши ҳақида гапириш учун жуда эрта. Биз унинг шу йили сафга қайтишига умид қилмоқдамиз. Поль формага қайтиш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда.
Келинг олдин Погбага тузалиши учун вақт берайлик, кейин у формага кириб узоқ вақт сафда бўлади. У дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан ва биз сабрсизлик билан унинг қайтишини кутмоқдамиз", - дейди Сульшер.
Погба икки ойдан ошиқ вақт давомида майдонга туша олмаяпти. Унинг тикланиш муддатлари бир неча маротаба сурилиб борди.