"Локомотив"га янги бош мураббий тайинланди

Тошкентнинг "Локомотив" клуби Андрей Фёдоровни бош мураббий этиб тайинланди.

Клуб матбуот хизматида маълум қилишича, Фёдоров яқинда Хитойнинг "Чангчунг Ятай" клубига ўтиб кетган Самвел Бабаяннинг ўрнини эгаллади.

Шунингдек, берилган маълумотда, "Локомотив" клуби раҳбарияти бош мураббий лавозимига бир нечта мутахассислар билан музокаралар ўтказгани, якунда эса Фёдоров вариантига тўхталгани ҳақида ёзилган.

Маълумот учун, "Локомотив" 2019 йилги мавсумни айнан Андрей Фёдоров қўл остида бошлаган. КЛуб билан Ўзбекистон Суперкубогида зафар қучган. Бироқ Осиё Чемпионлар Лигасидаги омадсизликлар туфайли, Фёдоров истеъфога чиқарилганди.


Ўқилган: 1987
Андрей Фёдоров Локомотив Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Любинко Друлович: БААга қарши учрашувгача жисмоний ҳолатимизни яхшилаймиз
10:46
Рўзиқул Бердиев: Рақибни хато қилишга мажбур қилдик
12:11
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси машғулотларга киришди
17:05