"Қўқон-1912": Мавсум-2019 якунлари. Голлар тақсимоти

Одатимизга содиқ қолган ҳолда навбатдаги мавсум якунларига доир маълумотларни тақдим этишни давом эттирамиз. Бугунги мақоламизда якунланган мавсумда жамоамиз сафида ким нечта гол ургани ҳақида маълумот берамиз.

Аввало шуни айтиш жоизки, якунига етган мавсумда футболчиларимиз рақиб дарвозасини 31 марта ишғол этишган. Голларнинг 14 таси сафар учрашувларига тўғри келмоқда. 17 та голни ўз майдонимиздаги баҳсларда киритганмиз.

Жамоамизнинг тўпурари Мурод Холмуҳаммедов бўлди. Сардоримиз 24 та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 8 марта аниқ нишонга олди. Суҳроб Бердиев эса суперлига баҳсларида рақибларни олти марта “ранжитди”. Шунингдек, Шаҳбоз Эркинов ҳисобида ҳам олтита гол бор.

Ким нечта гол киритган:

Мурод Ҳолмуҳаммедов – 8 та
Суҳроб Бердиев – 6 та
Шаҳбоз Эркинов – 6 та
Қувондиқ Рўзиев – 2 та
Ойбек Рустамов – 1 та
Отабек Ҳайдаров – 1 та
Собит Синдаров – 1 та
Муҳаммаданас Ҳасанов – 1 та
Ҳамидулло  Абдуҳамидов – 1 та
Аваз Маматхўжаев – 1 та
Жаҳонгир Аҳмадов – 1та
Автогол – 2 та

Жами: 31 та

Ўқилган: 1542
Қўқон-1912 Статистика

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. 24-тур расмийлари
08:51
Ўзбекистон Тошкентда КХДР термасини йирик ҳисобда енгди
21:53
А Про-лига 19-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати
17:59