Ўзбекистонлик ММА жангчиси Жаҳонгир Ҳусанов халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Шу йилнинг 8 декабь куни «Новосибирск Колизейи»да (Бу ердаги давлат цирки аренасини шундай аташади) Hall of Fame ММА Лигаси мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Жаҳонгир Ҳусанов ўз вазни бўйича барча рақибларини мағлубиятга учратди ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Ушбу ғалаба у учун биринчиси эмас. У илгари муайтай ва кикбоксинг спорт турлари бўйича халқаро мусобақалар ва Осиё чемпионатларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган эди.

Ҳусанов ММА жангчиси ва ММА бўйича мамлакатимизнинг энг зўр мураббийи Дмитрий Худяков ва Мансур (Мангуст) Тўғизбоевнинг шогирди ҳисобланади. У ўтган йили Қирғизистонда ўтказилган ММА бўйича нуфузли мусобақада ҳам ғалаба қозонган эди.

Жаҳонгир Ҳусанов - Jahongir Husanov

Ўқилган: 801
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кун тарихи: Олимпия ўйинларида илк олтин медаль олганимизга 26 йил бўлди!
00:25
Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти Тошкентга келди
20:58
Стол тенниси бўйича онлайн мусобақа ташкил этилади
10:22