Сирдарёда футбол фестивали бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида футболни ривожлантириш бўйича амалий ишларни бошлаб юборди.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари гуруҳи Сирдарё вилоятида бўлиб, ҳудудда болалар ва ўсмирларни футбол билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, ҳаваскор футболни оммавийлаштириш, бу борада умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган футбол тўгараклари ишини яхшилашга қаратилган футбол фестивалида қатнашишди.

Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида бўлиб ўтган фестивалда вилоятнинг 20 та мактабидан ўқувчилар иштирок этишди ва уларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол тўплари, шунингдек спорт жиҳозлари тақдим этилди. Фестивал доирасида кичик гуруҳлар ўртасида мини футбол учрашувлари ҳам ўтказилди. Уларда нафақат ўғил болалар, балки қизлардан иборат жамоалар ҳам қатнашганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Бу каби фестиваллар давоми сифатида Сирдарё вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Ёшлик” спорт жамияти, вилоят футбол ассоциацияси вакиллари билан келажакда умумтаълим мактаблари ўртасида “Мактаблар лигаси”ни ўтказишга келишиб олинди.

Жиззах ҳамда Сирдарёда ўтказилган бу каби футбол фестиваллари режа асосида Республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилади.

Ўқилган: 1179
Вилоятларимиз футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ювентус” Неаполда “Наполи”га ютқазиб қўйди
02:43
Англия Лига кубоги. “Челси”, “МЮ” ва “Ливерпуль” кейинги босқичда
07:25
Суперлига. Пойтахт дербисида "қалдирғочлар"нинг қўли баланд келди ва турнинг бошқа натижалари
19:39