Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Жиззах вилоятида бўлишди

ЎФА мутахассислар гуруҳи Жиззахда бўлиб, вилоят футбол академияси, инфратузилма, болалар ва ўсмирлар футболи ҳамда оммавий футболга қаратилаётган эътибор билан яқиндан танишишди.

Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад – ушбу йўналишлар бўйича ҳолатни фақатгина қоғозда ёки рақамларда эмас, балки бевосита жойига бориб ўрганиб чиқиш ҳамда тегишли чораларни кўришдан иборат.

Дастлаб ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва масъул мутахассислар вилоят футбол академиясига ташриф буюриб, у ерда футболчилар учун яратилган шароитни кўздан кечиришди.

Мураббийлар ва мутахассислар малакасини ошириш, футболчилар саломатлиги учун зарур бўлган озиқланиш ҳамда витаминизация масалаларида академия раҳбарияти тегишли кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг ЎФА вакиллари Жиззах футбол ассоциациясида ҳам бўлишди ва вилоят футболининг бугунги ҳолатини ўрганиб чиқишди.

Шу билан бир қаторда Жиззах футболи рамзига айланган “Сўғдиёна” футбол клуби раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Янги мавсумга тайёргарлик ҳозирданоқ бошлаб юборилган “Сўғдиёна” стадиони кўздан кечирилди.

Шунингдек, футболни ривожлантириш режаларини муҳокама қилиш мақсадида Равшан Эрматов Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Алибекович Салиев билан учрашди ва худудда футболни янги даражага олиб чиқиш борасида фикр алмашишди.

Ўқилган: 1886
Вилоятларимиз футболи ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рўзиқул Бердиев: Бугун бизга омад кулиб боқди
04:05
ОФК Президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ЎФА Президенти Абдусалом Азизовга табрик йўллади
10:49
Азиз Тўхтабоев: Ўйинга қилган режамиз ўзини оқлади
16:10