АПЛ. “Лестер” яна ғалабага эришди ва иккинчи поғонага мустахкам ўрнашиб олди

Англия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

“Лестер” клуби сафарда “Астон Вилла” билан баҳс юритди. Унда “туликилар” йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Меҳмонлар сафида Жэйми Варди дубл қайд этган бўлса, Каличи Ихеаначо ва Эванслар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа, “Лестер” очколарини 38 тага етказиб олган ҳолда 3-ўриндаги “Ман Сити”ни 6 очкога ортда қолдирмоқда.

“Нью” ўзида “Саутгемптон” устидан иродали ғалабани қўлга киритган бўлса, “Шеффилд Юнайтед” сафарда “Норвич”дан устун келди.

АПЛ, 16-тур


Ньюкасл – Саутгемптон 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар: 0:1 – 52 Ингз, 1:1 – 68 Шелви, 2:1 – 87 Фернандес.


Астон Вилла – Лестер 1:4 (1:2, 0:2)

Голлар: 0:1 – 20 Варди, 0:2 – 41 Ихеаначо, 1:2 – 45 Грилиш, 1:3 – 49 Эванс, 1:4 – 75 Варди.


Норвич – Шеффилд Юнайтед 1:2 (1:0, 0:2)

Гол: 1:0 – 27 Тетти, 1:1 – 49 Стивенс, 1:2 – 52 Болдок

Ўқилган: 1148
Англия чемпионати Астон Вилла Лестер Ньюкасл

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Сити” Сане учун “Бавария”дан 150 млн евро сўрамоқда
11:39
“Лестер” ўзида “Тоттенхэм”ни иродали тарзда енгди
18:24
“Челси” Абрахам билан янги шартнома имзоламоқчи
22:27