Никита Рафалович якуний Гран-прининг бронза медалини қўлга киритди

Россиянинг Москва шаҳрида таэквондо WT бўйича йилнинг якуний Гран-при мусобақаси ўз якунига етиб бормоқда. Бироз аввал ҳамюртимиз Никита Рафалович бронза медали учун кечган баҳсда мисрлик Сеиф Иссага қарши даянга чиқди.

Ҳамюртимиз мазкур беллашувда ўз устунлигини намойиш эта олди ва қўшимча вақтда 7:5 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди. Мазкур натижа Рафалович учун Токио Олимпиадаси рейтингига 28,8 очко тақдим қилибгина қолмасдан Олимпиадага йўлланма берувчи ўрнини эгаллаб қолишига замин яратади.

Москва Гран-приси Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини берадиган якуний турнир ҳисобланади. Ушбу мусобақадан сўнг Бутунжаҳон таэквондо WT федерацияси спортчиларнинг рейтинг очколарини ҳисоб-китоб қилади ва яқин вақт ичида якуний ҳолатни расман эълон қилади. Ушбу натижа бугунгача рейтингнинг тўртинчи ўринини эгаллаб турган Рафаловичга мазкур поғонани сақлаб қолиш имкониятини тақдим қилади. Регламентга кўра, Олимпиада рейтингинг якунида кучли бешликдан жой олган таэквондочилар Токио Олимпиадаси йўлланмасини нақд қилади.

Маълумот учун, Никита Рафалович фаолиятида иккинчи бор якуний Гран-прида бронза медалига сазовор бўлмоқда. Ҳамюртимиз бундан 2 йил аввал Кот д’Ивуарнинг Абижан шаҳрида ўтган мусобақада ҳам шоҳсупага кўтарилган эди.

Ўқилган: 390
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Aлишер Усмонов: Қолоқ йўл билан пул йиғиш мен учун эмас
19:12
Соғ танда – соғлом ақл
04:11
Олимпия ўйинларидаги маркетинг мусобақалари
08:24