Футзал бўйича Осиё чемпионати тақвими тасдиқланди

2020 йилнинг 26 февраль – 8 март кунлари Туркманистон пойтахти Ашхободда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Кеча мазкур мусобақанинг финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "C" гуруҳидан ўрин олди. Футзалчиларимизга гуруҳда Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезия терма жамоалари рақиблик қилади.

Қитъа футбол конфедерацияси футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг тақвимини тасдиқлади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати
“C” гуруҳи
Ўзбекистон
Баҳрайн
Хитой
Индонезия

1-тур:
27 феврал | “Жанг санъатлари аренаси”
Ўзбекистон – Индонезия

2-тур
29 феврал | “Жанг санъатлари аренаси”
Хитой – Ўзбекистон

3-тур
2 март | “Жанг санъатлари аренаси”
Ўзбекистон – Баҳрайн

Чорак финал
4 март | “Жанг санъатлари аренаси”
“C” гуруҳи ғолиби – “D” гуруҳи 2-ўрин
“D” гуруҳи ғолиби – “C” гуруҳи 2-ўрин

Ярим финал
6 март | “Асосий усти ёпиқ арена”

Финал / 3-ўрин учун ўйин / 5-ўрин учун ўйин
8 март | “Асосий усти ёпиқ арена”

Ўқилган: 2040
Футзал. Осиё

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. “Навбаҳор” Навоийда “Қизилқум”ни мағлуб этди
00:35
Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида ҳакамлик мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди
04:01
Coca Cola Суперлига. “Андижон” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади
19:06