“Зальцбург” ҳужумчиси Эрлинг Холанд қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.
19 ёшли футболчининг шартномасида товон пули 20 млн евро этиб белгилаб қўйилган. Айнан ушбу имкониятдан дортмунднинг “Боруссия” клуби фойдаланиб олмоқчи, деб хабар берди Bild нашри.
Бироқ шундай бўлсада баъзи-бир жамоалар норвегиялик футболчи учун мавсум тугагандан сўнг 50-60 млн евро тўлашга тайёр.
Маълумот ўрнида, Холанднинг “Зальцбург” билан тузган шартномаси 2023 йилгача амал қилади.
“Боруссия" Дортмунд “янги Левандовски”ни сотиб олишга тайёр
Ўқилган: 1056