ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлари билан учрашди

Январь ойида Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Аввал хабар берганимиздек, эртадан олимпиячиларимиз мусобақага тайёргарлик доирасидаги сўнгги йиғинга киришади.

Йиғин олдидан эса Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Олимпия терма жамоамиз мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида терма жамоа олдига қўйилган вазифалар, олдиндаги якуний ўқув-машғулот йиғини, Осиё чемпионатига олиб борилган тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди. МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Любинко Друлович бошчилигидаги мураббийлар штаби билан дўстона мулоқот қилиб, терма жамоадаги ички муҳит, футболчиларнинг жисмоний ҳамда руҳий тайёргарлиги билан қизиқишди. Терма жамоа аъзоларига зарур барча шарт-шароит яратиб берилиши, уларнинг бор диққат-эътиборлари фақат ва фақат олдиндаги масъулиятли мусобақага қаратилиши лозим экани таъкидланди.

Ўз навбатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлар штаби бундай қўллаб-қувватлашдан мамнун эканликларини билдириб, терма жамоанинг барча аъзолари Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик олиб бораётгани ва зиммаларидаги улкан масъулиятни ҳис этиб туришганини, насиб этса қитъа биринчилигида бор маҳорат ишга солинишини таъкидлашди.

Ўқилган: 1142
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бокуда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
01:53
"Пахтакор-2008" Минскда халқаро турнирда совриндор бўлди!
00:10
Про лига. “Хоразм” илк ғалабасини қўлга киритди, марказий учрашувда “Шўртан” зафар қучди
07:23