Суперлига ҳакамлари иштирокида навбатдаги таҳлилий семинар бўлиб ўтди

Хабар берганимиздек, бугун Белгиянинг EVS компанияси мутахассислари Суперлига клублари раҳбарлари, стадионлар директорлари, Спорт телеканали вакиллари, Ўзбекистон чемпионати учрашувларини бошқариб борадиган ҳакам ҳамда назоратчилар учун VAR тизими ишлаш жараёни бўйича семинар ўтказди.

Унда EVS компанияси мутахассислари ҳакам ҳамда назоратчиларга бевосита VAR тизимининг ишлаш тартиби, учрашув давомида VARдан тўғри фойдаланишнинг йўл-йўриқлари, бунда етакчи лигалар амалиётидан қилинган хулослар борасида зарур кўникмалар билан ўртоқлашишди.

Сўнгра Суперлига ва Про-лигада фаолият юритаётган ҳакамлар куннинг иккинчи ярмида миллий чемпионатимиз охирги 2 та тур учрашувлари таҳлилини амалга оширди. 2019-йилги мавсумнинг охирги турларида ишлаган ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари таҳлил қилиниб, йўл қўйилган баъзи хатолар кўрсатиб ўтилди, камчиликларни қандай бартараф этиш, келажакда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги тажрибали назоратчи ва йўриқчилар томонидан тушунтирилди.

Ўқилган: 1708
Семинарлар ва ўқув курслари Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. АГМК биринчи ўринга чиқиб олди
21:05
Биринчи лига. 12-тур учрашувлари расмийлари
07:52
"Пахтакор" - АГМК ўйинида ишламоқчи бўлган ОАВ ходимлари диққатига!
08:54