VAR тизимидан самарали фойдаланиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, кеча пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон Лига кубоги-2019 финал учрашуви бўлиб ўтади.

“Пахтакор” ва АГМК клублари ўртасида кечган учрашувда Ўзбекистон футболи тарихида илк бор VAR тизими оффлайн тартибда синовдан ўтказилди. Белгиянинг EVS компанияси мутахассислари юртимизга ташриф буюриб, VAR тизимини ўрнатишда ва синовдан ўтказишда яқиндан кўмак берди.

Бугун эса ушбу компания мутахассислари Суперлига клублари раҳбарлари, стадионлар директорлари, Спорт телеканали вакиллари, Ўзбекистон чемпионати учрашувларини бошқариб борадиган ҳакам ҳамда назоратчилар учун VAR тизими ишлаш жараёни бўйича семинар ўтказди.

Унда белгиялик мутахассислар томонидан мазкур замонавий тизимни йўлга қўйишда эътибор қаратиш лозим бўладиган жиҳатлар, бунга қадар VAR тизими жорий этилган мамлакатлар тажрибасидан унумли фойдаланиш, VAR тизимининг ижобий жиҳатлари, ушбу тизимдан самарали фойдаланишда оператор ва ҳакамларнинг аҳамияти бўйича зарур кўникмалар тақдим этилди. Куннинг биринчи ярмида асосан VAR тизимини ишга тушириш, бунинг учун стадионларда зарур шарт-шароитларни яратиш, ташкилий масалалар муҳокама этилди. Бунда клублар вакиллари, стадионлар директорлари, қолаверса Спорт телеканали ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.

Куннинг иккинчи ярмида эса EVS компанияси мутахассислари ҳакам ҳамда назоратчиларга бевосита VAR тизимининг ишлаш тартиби, учрашув давомида VARдан оқилона фойдаланишнинг йўл-йўриқлари, бунда етакчи лигалар амалиётидан қилинган хулослар борасида зарур кўникмалар билан ўртоқлашишди.

Семинарда бевосита иштирок этган ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов юртимизда мазкур тизимни йўлга қўйиш учун олдинда қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина эканини айтиб ўтди:

- Мамлакатимизда 2019 йилги футбол мавсуми кеча расман якунига етди. Лекин биз футбол мутахассислари бугунданоқ кейинги мавсум ҳақида ўйлаб, тайёргарлик жараёнига киришишимиз керак. VAR жорий этилиши бўйича қилиниши зарур бўлган ишларни аниқлаб олдик. Қолаверса, бундай катта таркибда бугун илк бора йиғилганимиз бежизга эмас. Энди ЎФА ва ПФЛ мутахассислари, клублар вакиллари, стадионлар раҳбарлари ҳамда Спорт телеканалининг футбол трансляцияларида ишловчи ижодий ва техник гуруҳ вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузамиз ҳамда Республикамиздаги стадионларга бориб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, VAR камералари ўрнатилиши учун махсус жойлар ҳозирлаш ва умуман VAR фаолияти учун зарур чораларни кўриш бўйича ишни бошлаймиз, - дея таъкидлади ЎФА Биринчи вице-президенти.

Ўқилган: 1176
VAR тизими Семинарлар ва ўқув курслари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кевин де Брюйне: "Реал"ни босиб ташлаш керак, акс ҳолда ҳамма бизни омадсизлар, дейди
13:54
Испания чемпионати, 37-тур. "Кадис" – "Реал" Мадрид 1:1
08:56
Сарри: Роналдунинг аҳволи? У ҳам ҳаммадек бир хил вазиятда
11:11