Олимпия ўйинларининг очилиш маросимидаги мамлакатлар парадида ўзгариш

Халқаро Олимпия қўмитаси Олимпиадаларнинг очилиш маросимидаги мамлакатлар парадига ўзгартириш киритди. Авваллари, очилиш маросимида дастлаб Олимпия ўйинларининг асосчилари грецияликлар стадионга чиқиб келишар, парад якунида эса мусобақа мезбонлари кўриниш берар эди.

ХОҚнинг кеча тасдиқлаган қарорига кўра, дастлаб Греция, сўнг Рио-2016дан бошлаб иштирок этаётган қочоқлар терма жамоаси парадни бошлаб беради. Шунингдек, якунда мезбон жамоадан аввал келгуси Олимпия ўйинларининг мезбонлари чиқиб келиши тасдиқланди.

Демак, Токио Олимпиадасининг очилиш маросимида мамлакатлар парадини АҚШ (2028 йилги Олимпиада мезбони), Франция (2024 йилги Олимпиада мезбони) ва Япония делегациялари якунлаб беради. Қолган мамлакат вакиллари эса Олимпиада учун танлаб олинган асосий тил алифбосига қараб чиқиб келишади. Таъкидлаш жоиз, мазкур қоида ҳам ёзги, ҳам қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимига тааллуқли.

Ўқилган: 2091
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бу кун тарихда». Бир йил олдин Тошкентдаги Жаҳон чемпионати якунланган эди
05:20
Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи янги онлайн лойиҳа ишга туширмоқда
12:08
Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти Тошкентга келди
20:58