Англия чемпионати, 15-тур. "Бернли" – "Манчестер Сити" 1:4

Англия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган "Бернли" ҳамда "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:4 ҳисоби қайд этилиб, "шаҳарликлар"нинг ғалабаси билан якунланди.  

"Сити" таркибида голларни Габриэл Жезус (иккита), Родри Эрнандес ва Риёд Марезлар киритишди. Битта жавоб голини Брэйди ўз номига ёздириб қўйди.

Мазкур ғалаба Гвардиола шогирдларига 3 очкони тақим этиши билан бирга "Ливерпуль" билан орадаги фарқни 8 очкогача қисқартирди.

Англия чемпионати, 15-тур
Бернли – Манчестер Сити 1:4 (0:1, 1:3)
Голлар: 0:1 – 24 Габриэл Жезус, 0:2 – 50 Габриэл Жезус, 0:3 – 68 Родри Эрнандес, 0:4 – 87 Марез, 1:4 – 89 Брэйди.
Бернли – Поуп, Бардсли, Тарковски, Ми, Питерс, Леннон, Дринкуотер (Барнс, 59), Корк, Макнил (Брэйди, 75), Хендрик, Вуд (Родригес, 59).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Фернандиньо (Эрик Гарсия, 85), Анхелиньо, де Брюйне (Фоден, 80), Родри Эрнандес, Сильва, Бернарду Силва, Габриэл Жезус, Стерлинг (Марез, 72).
Огоҳлантиришлар: Бернарду Силва (15), Хендрик (86).

Ўқилган: 2032
Англия чемпионати Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум бўлди
04:35
"Ливерпуль" сафарда "Борнмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
21:48
Кавани "Манчестер Юнайтед"га ўтиб кетиши кутилмоқда
15:37