"Пахтакор" академияси учун янги майдонлар фойдаланишга топширилди

Клубимизга қарашли "Чилонзор" стадиони ҳудудида иккита янги сунъий қопламали майдони фойдаланишга топширилди.

Академия тарбияланувчиларига қулай шароит яратиш мақсадида клуб раҳбарияти "Чилонзор" стадиони ҳудудида иккита сунъий қопламали майдон қуриб битирди. Улардан бири минг нафар мухлисни сиғдирадиган трибунага ҳам эга.

Очилиш маросимида клуб бош директори Дмитрий Адисман, бош мураббий Шота Арвеладзе ва мураббийлар штаби, клуб ва академия раҳбарияти иштирок этди. Дмитрий Адисман клуб раҳбарияти ҳамиша ёш футболчилар ва академия тарбияланувчиларига катта эътибор қаратишини таъкидлаб, ушбу майдонлар ёш ўйинчиларни янада кўпроқ машқ қилишга чорлаб, клуб ва ўзбек футболи равнақи йўлида фойда келтиришини айтиб ўтди.

ЎФА "Фахрийлар кенгаши" раиси Наримон Жалолов ушбу воқеа билан ёш футболчиларни табриклаб, уларга келажакда омад тилади. Шундан сўнг майдон очилди ва унда биринчи ўйин "Пахтакор" футбол клуби соврини учун академиянинг 2007 ва 2008 йилларда туғилган футболчилар жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Ўқилган: 1735
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футзал. 8-тур баҳслари Фарғонада бўлиб ўтади
02:15
Фарғона вилояти болалар-ўсмирлар академиясида ЎФА мутахассиси иштирокида семинар ташкил этилди
18:09
"Пахтакор": Ажойиб "камбэк" тарихи
17:06