
"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳали ҳам ўз жароҳатидан фориғ бўлгани йўқ.
"Поль "Тоттенхэм"га қарши майдонга тушмайди, у тайёр эмас. Унинг сафга қайтишига озгина вақт керак, футболчи бунинг устида ишламоқда. Шундай экан кўрамиз.
У майдонда ишлашни бошлади ва қанча вақт кетишини билмаймиз", - дейди Сульшер.
Франциялик футболчи икки ойдан кўп вақт давомида жароҳати туфайли майдонга туша олмаяпти. Погбани сотиб олиш бўйича "Реал" клуби қизиқмоқда. Погбанинг "Юнайтед" сафида бошқа майдонга тушмоқчи эмаслиги ҳақида айтилган эди.