Лионель Месси: Криштиану "Олтин тўп" бўйича мен билан тенглашиб олганида бироз жаҳлим чиққан эди

"Барселона" клуби сардори Лионель Месси "Олтин тўп" совринини қўлга киритиш бўйича "Ювентус" футбочлиси Криштиану Роналду билан рақобати ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Бир тарафдан, мен 5 маротаба "Олтин тўп" совринини қўлга киритган ягона футболчи эканлигимни қадрлаётган эдим. Криштиану мен билан тенглашиб олганидан кейин ростини тан олиш лозим, бироз жаҳлим чиқди. Мен энди чўққида ягона эмас эдим.

- Ўзингизни футбол тарихидаги энг яхши футболчи деб айта оласизми?

- Очиғини айтсам, буни айтиш жуда ҳам мушкул. Бошқа даврларда ажойиб футболчилар бўлган, ҳар доим уларни ҳозирги замонавий футболчилар билан таққослаш қийин. Ҳамманинг ўз қизиқиши бор.

"Олтин тўп" совринини олти маротаба қўлга киритганим бу яхши натижа ва мен жуда ҳам хурсандман, - дейди Месси.

Ўқилган: 2343
Криштиану Роналду Лионель Месси Олтин тўп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рамос Швейцария билан бўлган ўйиндан кейин: Бизни хатолар эмас, олдимизга қўйилган мақсадлар аниқлаб беради
18:52
Европа Лигаси. “Севилья” ва “Шахтёр” ярим финалда
02:56
Аргентина Венесуэладан устун келиб Америка Кубогининг ярим финалига йўл олди
11:27