Август ойида келган Ло Чельсо "Тоттенхэм" клубини тарк этмоқчи

"Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсо ўзининг жамоадаги ўрнидан норози, деб маълумот бермоқда Marca нашри.

23 ёшли футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи ва бунинг учун Лондон клубини тарк этишга тайёр. Аргентиналик футболчининг янги бош мураббий Жозе Моуриньо билан ҳам яхши муносабат қура олмаган.

Ло Чельсонинг ҳуқуқлари "Бетис" клубига тегишли бўлиб, ёзда "Тоттенхэм" сафига кейинчалик сотиб олиш имконияти билан 16 млн еврога ижарага ўтган эди. Жорий мавсум футболчи Премьер-лига доирасида фақатгина 7та ўйинда иштирок этган (1таси асосий таркибда) ва биронта ҳам натижали ҳаракатни амалга оширмаган.

Ло Чельсо 2016 йили Аргентинада Европага ўтган эди. "ПСЖ" футболчиси бўлишига қарамай бошида ўз ватанида ижара асосида ўйнаб юрди. 2018 йилнинг ёзида "Бетис" ярим ҳимоячини ижарага олди ва апрель ойида парижликлардан тўлиқ сотиб олган.

Ўқилган: 747
Англия чемпионати Жозе Моуринью Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Варан ва Марсело "Реал" сафида юбилей учрашувларини ўтказди
04:34
Клопп "Олтин тўп" ҳақида: Месси – бизнинг давримиздаги энг яхши ўйинчиси, бироқ ван Дейк...
14:27
Жиру Франция термасида Трезегенинг кўрсаткичини такрорлади
12:44