“Манчестер Юнайтед” яна очко йўқотди, “Лестер” иродали ғалаба эришиб иккинчи ўринни мустахкамлади

Англия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Астон Вилла”ни қабул қилди ва жанговар дуранг қайд этди. 11-дақиқада Грилиш меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 42-дақиқада Хитон ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

64-дақиқада Виктор Линделёф манкунианларни олдинга олиб чиқди. Бироқ орадан кўп ўтмай меҳмонлар Мингзнинг аниқ зарбасидан сўнг мувозанатни тиклади.

Параллел кечган баҳсда “Лестер” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига “Эвертон” устидан иродали ғалабани қўлга киритди ва турнир жадвалида якка пешқадамга айланди.

АПЛ, 14-тур

Манчестер Юнайтед – Астон Вилла 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 11 Грилиш, 1:1 – 42, автогол Хитон, 2:1 – 64 Линделеф, 2:2 – 66 Мингз.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Линделеф, Магуайр, Уильямс (Шоу, 79), Фред, Мата (Лингард, 74), Перейра, Джеймс, Марсьяль (Гринвуд, 82), Рэшфорд.

Астон Вилла – Хитон, Таргетт, Мингз, Конса, Гильбер, Макгинн, Дуглас Луис, Грилиш, Хурихэйн (Лэнсбери, 81), Эль-Гази (Трезеге, 18), Уэсли.

Огоҳлантиришлар: Магуайр (7), Фред (24), Гильбер (45), Уильямс (62), Шоу (89).


Лестер – Эвертон 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 23 Ришарлисон, 1:1 – 68 Варди, 2:1 – 90 Ихеаначо.

Англия чемпионати Лестер Манчестер Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
“Манчестер Юнайтед” мавсумолди йиғинига жалб қилинган таркибни эълон қилди
18:19
Вадим Абрамов: Саудия Арабистонидан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботламоқчимиз
19:38