А Серия. “Милан” Теонинг голи эвазига ғалаба қозонди, “Интер” яна пешқадамга айланди

Италия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

“Милан” клуби “Парма” майдонига сафар қилди ва Тео Эрнандеснинг ягона голи эвазига уч очкони қўлга киритди.

“Интер” эса ўзида СПАЛни қабул қилди. Миланликлар сафида Лаутаро Мартинес дублга эришган бўлса, унга меҳмонлар Валотининг голи билан жавоб қайтаришди.

Шу тариқа, “Интер” ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.

А Серия, 14-тур


Парма – Милан 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 88 Тео.

Парма – Сепе, Бруну Алвеш, Якопони, Гальоло, Дармиан, Эрнани, Барилла (Грасси, 64), Куцка, Бругман (Корнелиус, 71), Жервиньо (Спрокати, 87), Кулусевски.

Милан – Доннарумма, Мусаккьо, Тео, Романьоли, Конти, Кессиэ (Крунич, 71), Бонавентура, Чалханоглу, Беннасер, Сусо, Пионтек (Рафаэл Леау, 64).

Огоҳлантиришлар: Беннасер (58), Якопони (61), Тео (89), Доннарумма (90).


Интер – СПАЛ 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 16 Мартинес, 2:0 – 41 Мартинес, 2:1 – 50 Валоти.

Интер – Ханданович, Шкриньяр, Д`Амброзио, де Врей, Лазаро (Бираги, 76), Кандрева (Годин, 79), Брозович, Гальярдини (Валеро, 79), Весино, Мартинес, Лукаку.

СПАЛ – Бериша, Викари, Томович, Игор Жулио (Янкович, 82), Реца, Вальдифьори (Флоккари, 70), Эспето (Чонек, 42), Мурджа, Куртич, Валоти, Петанья.

Огоҳлантиришлар: Вальдифьори (57), Д`Амброзио (59), Игор Жулио (77), Чонек (80), Мурджа (90).

Интер Италия чемпионати Милан
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Интер”нинг собиқ футболчиси “Милан”га ўтиши мумкин
09:04
“Милан” ўз майдонида очко йўқотди
00:04
“Аталанта” Бергамода “Удинезе”ни таслим этди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди
00:16