"Милан" клуби ўзининг юбилейида янги футболчисини таништирмоқчи

"Милан" клуби тез орада ҳужумчи Златан Ибрагимович билан шартнома имзолаши мумкин.

Маълумотларга кўра, клуб футболчини 15 декабрь куни таништирмоқчи. Ушбу кун "Милан" клуби ўзининг 120 йиллик юбилейини нишонлайди.

Клубдагилар "Милан"га бўлган муносабат Златаннинг пулга бўлган муносабатидан устунлик қилади деган умидда яна "Сан Сиро"га қайтишига ишонмоқда.

"Милан" клуби Ибрагимовичга 18 ойга мўлжалланган шартнома таклиф қилган. Унда швециялик футболчи мавсум якунига етганида клубни текинга тарк этиши мумкинлиги ҳақида ҳам банд мавжуд.

Ҳозир Ибрагимович "Лос Анжелес Гэлакси" клуби билан шартномаси якунига етганидан кейин эркин агент мақомида қолмоқда.

Ўқилган: 771
Златан Ибрагимович Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Интер”дан double-рекорд
17:26
Буффон нега “Ювентус”га қайтди?
03:03
Де Росси: "Рома"да ўйнашда давом этмоқчиман, бироқ клуб буни истамаяпти
00:44