“Бавария” ўз майдонида “Байер”га имкониятни бой берди

Германия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Бавария” – “Байер” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Альянц-Арена”да кечган баҳсда меҳмонлар ғалабага эришди.

Леверкузенликлар сафида Бэйли дублга эришди. Бунга мюнхенликлар Томас Мюллернинг голи билан жавоб қайтаришди.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари катта ташббусга эга бўлишди, бундан ташқари меҳмонлар 81-дақиқада бир ўйинчи кам бўлиб қолишди. Бироқ бундан “Бавария” футболчилар унумли фодалана олишмади.

Шу тариқа, “Бавария” ушбу мағлубиятдан кейин 4-ўринга тушиб кетди.

Бундеслига, 13-тур

Бавария – Байер 1:2 (1:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 10 Бэйли, 1:1 – 34 Мюллер, 1:2 – 35 Бэйли.

Бавария – Нойер, Киммих, Алаба, Павар, Горетцка, Мартинес (Алькантара, 81), Перишич (Коман, 69), Дэвис, Гнабри, Левандовски, Мюллер (Коутиньо, 69).

Байер – Градецки, Та, Бендер, Венделл (Синкгравен, 65), Бендер, Арангис (Демирбай, 80), Амири, Диаби, Баумгартлингер, Бэйли (Бельараби, 63), Фолланд.

Огоҳлантиришлар: Баумгартлингер (42), Бельараби (90), Бендер (90), Горетцка (90).

Четлатиш: Та (81).

Бавария Германия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Санчо “Боруссия Д”ни тарк этишни истамоқда
15:12
“Бавария” ПСЖ футболчисини кузатмоқда
09:38
Маттиас Гинтер – Германия терма жамоасининг энг яхши футболчиси
04:28