Гвардиола "Ньюкасл" билан бўлган дуранг ҳақида: Буни қабул қилиш керак. Баъзида шунақаси бўлиб туради

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия чемпионатининг 14-тур "Ньюкасл" жамоаси билан қайд этилган дуранг (2:2) натижа ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Бугун биз тўғри йўлни топа олдик, бироқ ўйин охирида тўп ўтказиб юбордик. Барча яратган вазиятларимини голга айлантирмаганимиз бизга панд берди. Рақиб эса иккита мавжуд бўлган имкониятдан унумли фойдаланиб дуранг натижага эришди.

Баъзида шунақаси бўлиб туради. Биз буни қабул қилишимиз ва ўзимизнинг кучли томонларимиз устида ишлашда давом этишимиз керак. Бу оғир, лекин қайта тикланиш учун фақатгина икки кун бор.

Яхши кунларда сокин бўлиш керак. Ёмон пайтларда эса хулоса чиқариш керак", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 708
Англия чемпионати Манчестер Сити Ньюкасл Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун Англия чемпионатининг 24-тур баҳслари бошланади. Марказий ўйин "Челси" – "Арсенал"
19:56
“МЮ”ни икки футболчи тарк этиши мумкин
05:09
"Эвертон" ҳимоячиси 12 йилдан сўнг собиқ жамоасига қайтди
10:12