“Манчестер Сити” меҳмонда очко йўқотди

Англия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Ньюкасл” – “Манчестер Сити” учрашувни ўз ниҳоясига етди. “Сент Жейм Парк”да кечган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида Раҳим Стерлинг манкунианларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан уч дақиқа зтиб Виллемс мувозанатни тиклади.

82-дақиқада Кевин де Брюйне узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб ҳисобни ошрди. 88-дақиқада Жон Жо Шелви жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни яна тенгалштирди.

Шу тариқа “Сити” 29 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди ва битта захира ўйини бор “Ливерпул”дан 8 очко ортда қолмоқда.

АПЛ, 14-тур

Ньюкасл – Манчестер Сити 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 22 Стерлинг, 1:1 – 25 Виллемс, 1:2 – 82 де Брюйне, 2:2 – 88 Шелви.

Ньюкасл – Дубравка, Кларк, Манкильо, Дамметт, Фернандес, Альмирон, Хэйден, Шелви, Сен-Максимен (Атсу, 80), Виллемс, Жоэлинтон (Гэйл, 69).

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Менди, Уокер, Фернандиньо, де Брюйне, Сильва (Фоден, 70), Марез (Бернарду Силва, 69), Гюндоган, Стерлинг, Габриэл Жезус (Родри Эрнандес, 84).

Огоҳлантиришлар: Гюндоган (24), Фернандиньо (53), Манкильо (73).

***

Де Брюйненинг голини томоша қилинг

Ўқилган: 2575
Англия чемпионати Манчестер Сити Ньюкасл

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Милнер ва Матиплар "Кристал Пэлас"га қарши ўйнай олишмайди
08:09
Англияда мавсум бекор қилинса клублар қанча йўқотиши маълум бўлди
08:32
Габриэл Жезус: Агуэронинг даври ўтди
13:36