Леонид Слуцкий "Витесс" клуби бош мураббийлигидан кетди

"Витесс" клубининг бош мураббийи Леонид Слуцкий жамоанинг "Херенвена" жамоасидан учралган мағлубиятдан кейин ўз лавозимидан кетишини эълон қилди.

"Мен Голландияни, мухлисларни ва барчани соғиниб қоламан. Энди улар менинг юрагим бир қисми бўлиб қолади", - дейди Слуцкий.

"Витесс" клуби кетма-кет тўртинчи ўйинда мағлуб бўлди. Бундан олдин жамоа "Эммен"га (1:2), "Гронингену" (1:2) ва "Спарта" (0:2) жамоаларига таслим бўлган эди. "Херенвеном"га қарши ўйинда "Витесс" футболчилари 2:0 ҳисобида олдинда кетишаётган эди, бироқ якунда мағлубиятга учрашди.

Жамоанинг сўнгги ғалабаси Голландия кубоги доирасида 29 октярбь куни бўлган ва ўшанда Слуцкий шогирдлари "Де Графсхап" жамоасини 2:0 ҳисоби билан мағлуб қилган. Чемпионат доирасида "Витесс" кетма-кет 5-мағлубиятни қабул қилиб олди.

"Витесс" чемпионатнинг 15 турида 23 очко жамғариб 7-поғонани банд қилган. Слуцкий ушбу жамоани 2018 йилнинг ёзидан қабул қилиб олган эди. Ўтган мавсум унинг шогирдлари чемпионатни 5-ўринда якунлашди ва Европа лигасининг плей-офф босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган.

Витесс Голландия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Марк Овермарс: Ван де Бек шу ёзда "Аякс"ни тарк этмайди
02:39
Голландия чемпионати. "Аякс"дан йирик ғалаба, Промесдан хет-трик
11:26
“Боруссия" Дортмунд “янги Левандовски”ни сотиб олишга тайёр
06:38