
"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Унаи Эмерининг "Арсенал"дан бўшатилгани ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Мен ушбу хабарни эшитиб ҳайрон бўлдим, бироқ футбол олами шунақа. У ерда бўлган вазият ва умуман маълумотга ҳамм эга эмасман, бироқ клуб раҳбарияти натижалардан кўнгли тўлмаган.
Унаига барча самимий тилакларимни билдираман. У ажойиб мураббий эканлигини турли давлатлар ва лигаларда исботлаган. Энди бу иш билан Фредди шуғулланади. Балким у бундай имкониятдан фойдаланиб қолар", - дейди Клопп.