Азиз Тўхтабоев: Биз икки очко йўқотдик

Coca Cola суперлига 25-тур доирасидаги “Андижон” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Азиз Тўхтабоев қатнашди.

-Аввало шуни айтишни истардимки , бугунги ўйин ҳақиқий “дерби”га хос , жанговор тарзда бўлиб ўтди. Учрашув тугашига 10 сония қолганида гол ўтказвориб, ғалабани бой берганимиз аламли бўлди. Барча “водий дерби”лари мана шундай жанговор курашларга бой тарзда ўтади.

Ўйин давомида кўплаб голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Баъзи ҳолларда майдон ҳолати ҳам ҳужумчиларимизга ҳалақит қилди. Ўтган ёмғирлардан сўнг майдон ўз текислигини бирмунча йўқотган. Суҳроб Бердиев ёки Отабек Ҳайдаровда бўлган вазиятлар бунга мисол бўла олади.

Сўнгги турда “Навбаҳор” билан ўз майдонимизда яна бир “дерби”да майдонга тушамиз. Биз бу учрашувга астойдил тайёргарлик кўриб , мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. Мавсумни яхши кайфиятда якунлашни истаймиз.

Ўқилган: 639
Азиз Тўхтабоев Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Андижон" Қаҳрамон Баҳодиров билан шартнома имзолади
14:29
Хомяков "Насаф"дан учралган мағлубият изоҳ берди
10:28
“Пахтакор”нинг 2020 йил Суперлига учун рўйхати билан танишинг
12:41