Суперлига. Пойтахт дербисида "қалдирғочлар"нинг қўли баланд келди ва турнинг бошқа натижалари

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-турида "Пахтакор" клуби расман мезбон бўлсада "Бунёдкор" стадионида "Бунёдкор" футболчиларини қабул қилди. "Андижон" клуби "Қўқон-1912" билан курашди, "Бухоро" эса "Металлург" билан ўйнади. Наманганда эса "Локомотив" футболчилари "Навбаҳор"ни синовдан ўтказди.

Турнинг марказий учрашуви албатта Тошкентда "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари ўртасидаги баҳс бўлди. Қизиқарли ва голларга бой кечган баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари устун келишди. Ўйинда ҳисоб 11-дақиқада меҳмон жамоа футболчиси Тўхтасинов томонидан очилди. Қаҳрамонов 24-дақиқада устунликни оширган бўлса, 39-дақиқада Сергеев орадаги фарқни қисқартирди. Шу тарзда бириничи бўлим ўз ниҳоясига етди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида Сергеев дубль қайд этиб ҳисобни тенглаштирди. Учрашувдаги ҳал қилувчи гол Хуршид Ғиёсов томонидан сўнгги дақиқада киритилди ва қалдирғочларга ғалаба олиб берди.

Cоcа-Cола Суперлигаси 25-тур

ПАХТАКОР — БУНЁДКОР 2:3

Голлар: Нурилло Тўхтасинов, 11 (0:1),  Жавоҳир Қаҳрамонов, 24 (0:2), Игор Сергеев, 39 (1:2), Игор Сергеев, 67 (2:2), Хуршид Ғиёсов, 90 (2:3)

БУХОРО — МЕТАЛЛУРГ 0:0

АГМК — ҚИЗИЛҚУМ 4:1

Голлар: Элгужа Григалашвили, 9 пеналтидан (1:0), Мате Ватсадзе, 15 (1:1), Зафар Полвонов, 56 (2:1), Зафар Полвонов, 67 (3:1), Зафар Полвонов, 77 (4:1)

ДИНАМО — СУРХОН 2:1

Голлар: Баҳодир Насимов, 66 (1:0), Абдул Азиз Юсупов, 74 (1:1), Ихтиёр Тошпўлатов, 76 (2:1)

НАВБАҲОР — ЛОКОМОТИВ 0:1

Гол: Сардор Мирзаев, 59 (0:1)

АНДИЖОН — ҚЎҚОН-1912 1:1

Голлар: Қувондиқ Рўзиев, 44 (0:1), Илдар Маматказин, 90+4 (1:1)

СЎҒДИЁНА — НАСАФ 1:1

Гол
: Ҳумоюн Муртозаев, 9 (0:1), Шохруз Норхонов, 63 (1:1)

Ўқилган: 1625
АГМК Андижон Бунёдкор Бухоро Динамо Самарқанд Қизилқум Қўқон-1912 Металлург Насаф Пахтакор Сурхон Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Реал" футболчилар маошини сақлаб қолиш учун Бэйл, Хамес ва бошқаларни сотиб юборади
13:46
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияга сафар олдидан машғулот ўтказди (фото)
00:22
Лионель Месси "маска" ва қўлқопда "Барселона" машғулотлар базасига келди
20:18