
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ доирасида "Шахтер" жамоаси билан бўлган ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Биз плей-оффга чиқдик. Иккинчи бўлимда биринчи бўлимдан кўра яхшироқ ҳаракат қилиб, атиги бир нечта қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик.
Мен "Шахтер" жамоасига қарши кўп марта ўйнаганман ва уларда ҳар доим сифатли ўйинчилар тўп сурган. Вазиятлар яратдик охир оқибат дуранг натижа етарлича бўлди.
Биз битта мусобақани ҳал қилдик, энди кубок ўйинлари бошлангунга қадар АПЛга диққатни қаратамиз. Бизнинг мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди ва буни уддаладик", - дейди Гвардиола.