Каратэчиларимиз мавсумдаги сўнгги Премьер-лига мусобақасига йўл олишди

29 ноябрдан 1 декабрга қадар Испаниянинг Мадрид шаҳрида каратэ бўйича Премьер-лига мусобақаси бўлиб ўтади. Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади. Делегациямиз бугун Мадрид сафарига йўл олди. Мавсумнинг сўнгги Премьер-лига мусобақасида қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Достонбек Отаболаев
-50 кг: Баҳринисо Бабаева
-55 кг: Севинч Раҳимова
-61 кг: Барно Мирзаева

Таъкидлаш жоиз, бу эронлик мураббий Шахоб Султони келганидан бери каратэчиларимиз иштирок этадиган дастлабки йирик мусобақа ҳисобланади.

Ўқилган: 445
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Соғ танда – соғлом ақл
04:11
Хитой кўплаб халқаро мусобақаларни йил охиригача бекор қилди
07:30
Шаҳобиддин Зоиров, Иқболжон Холдаров ва яна 12 нафар боксчимиз Таиланддаги халқаро мусобақада иштирок этишади
08:10