ЕЧЛ. “Ювентус” Туринда “Атлетико”дан устун келди, “Ман Сити” ўзида “Шахтёр”ни енгга олмади

ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Манчестер Сити” кутилмаганда ўз уйида “Шахтёр” билан дуранг ўйнаб қўйди. “Аталанта” эса ўзида “Динамо Загреб”ни таслим этди.

“Локомотив” Москвада “Байер”га имкониятни бой бериб қўйди. “Ювентус” Пауло Дибаланинг суперголи эвазига “Атлетико”дан устун келди.

ЕЧЛ, 5-тур
C гуруҳи

Манчестер Сити Англия – Шахтер Украина 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 56 Гюндоган, 1:1 – 69 Соломон.

Аталанта Италия – Динамо Загреб Хорватия 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 27, пенальти Муриэль, 2:0 – 47 Гомес.

D гуруҳи

Локомотив Россия – Байер Германия 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 11, автогол Жемалетдинов, 0:2 – 54 Бендер.

Ювентус Италия – Атлетико Испания 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 45 Дибала.

*****

Эътиборингизга Дибаланинг "Атлетико"га қарши урган ажойиб голини ҳавола қиламиз:

Ўқилган: 2676
Атлетико М Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пеп Гвардиола: Бу шафқатсизлик. Биз байрамни бошлаб юборгандик ...
05:36
Лионель Месси: Агар "Барса" танаффусдан олдинги ўйинини намойиш қилса, ЕЧЛни юта олмайди. Сетьен мени нотўғри тушунди
09:02
ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
12:43