Зидан ПСЖ, Мбаппе, Бэйл, реванш – Зидан матбуот анжуманида нима деди?

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи доирасида ПСЖга қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

Ҳиссиётларга таянасизми ёки аниқ бир режага?

“Иккисига ҳам. Шунингдек мувозанатга ҳам, шу омиллар бирлашсагина мураккаб рақибга қарши яхши футбол ўйнаш мумкин.

Мбаппе ҳақида

“У бу ерга рақиб сифатида ташриф буюради. У ПСЖ учун қандай муҳим футболчи эканлигини яхши биламиз. Мен уни инсон сифатида ёқтираман. У синовдан ўтиш учун Мадридга келади.

Бэйл ҳақида

“Бу ўйин барча учун бирдек муҳим. Шулар жумласидан у учун ҳам, мухлилар учун ҳам. ПСЖ ажойиб мавсумни бошидан кечирмоқда. Бэйл эса бу ўйинга тайёр”

0:3 дан кейин таркибдаги ўзгаришлар ҳақида

“Ўша ўйиндан кейин яхши ўйнашни бошладик. Эртангилик ўйин реванш учрашуви бўлмайди. Биз натижага эришмоқчимиз ва барқорликни сақламоқчимиз. Ҳолат ҳар доим ўзгариши мумкин. Бу бизнинг тайёргарлигимизга боғлиқ. Нима қилишни биламиз.

Бизни мавсумдаги энг муҳим ўйин учрашув кутмоқда, чунки рақиб кучли жамоа. Бизга уб ўйинда барча омиллар керак. Лекин энг асосийси бу – футбол”, - дейди Зидан.

Ўқилган: 2005
Европа Чемпионлар лигаси Зинедин Зидан Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Разошлись пополам хозяева и гости.
21:52
Харажат керакми, муаммосиз ёхуд футбол тарихидаги 10та энг қиммат трансфер
22:50
FUTBOL ва UzReport TV телеканалларининг бугунги дастурлари тўплами
12:37