
Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Саудия Арабистони, Сингапур, Яман ҳамда Фаластин терма жамоалари билан баҳс олиб бормоқда.
Гуруҳимиздан ўрин олган 2 та юрт жамоаси - Саудия Арабистони ва Яман эртадан старт оладиган Кўрфаз кубоги баҳсларида иштирок этади.
Ҳисоб бўйича 24-марта ташкил этиладиган Араб кўрфази кубоги Қатарда ташкил этилади.26 ноябр – 8 декабр кунлари 8 та мамлакат бош соврин учун баҳс олиб боради.
Яман "А" гуруҳида Қатар, БАА ва Ироққа қарши майдонга тушади. Саудияликлар эса Уммон, Қувайт ҳамда Баҳрайн қаршилигини енггишга уринади.
Яман илк ўйинини эртага БААга қарши ўтказади. Саудия Арабистони эса индинга Қувайт билан тўқнаш келади.