Клопп "Олтин тўп" ҳақида: Месси – бизнинг давримиздаги энг яхши ўйинчиси, бироқ ван Дейк...

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп "Олтин тўп" совринига даъвогар футболчиларни Виржил ван Дейк ва Лионель Месси ўйинига бахо берди.

"Агар "Олтин тўп" совринини даврнинг энг яхши ўйинчисига берадиган бўлсак, уни доимо Лионель Мессига топширсак бўлади. Агар уни ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчисига берсак – бу Виржил ван Дейк бўлади.

Ҳаммаси қай тарзда бўлишини билмайман, бироқ мен шундай кўрмоқдаман. Барча бўйича Месси тенгсиз. Агар ўтган мавсумда бўлса – Виржил. Кўрамиз", - дейди Клопп.

Ўқилган: 1221
Виржил ван Дейк Ливерпуль Лионель Месси Олтин тўп Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Сити” Англияда тарихий рекордни қайд этди
09:27
Германия Кубоги. "Бавария" – "Хайденхайм": Таркиблар!
20:40
"Челси" собиқ дарвозабони Озарбайжон клубига ўтди
10:19