“Реал” Ла Лига 14-тури доирасида кечган баҳсда “Реал Сосьедад”ни мағлублиятга учратди (3:1).
Дастлаб ҳимоядаги хатодан унумли фойдаланган меҳмонлар Виллиан Жозенинг голидан кейин олдинга ўтиб олишди. 37-дақиада Карим Бензема ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим дебютида Федерико Вальверде мадридликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 74-дақиқада Лука Модрич якуний ҳисобни ўрнатди.
Ла Лига, 14-тур
Реал Мадрид – Реал Сосьедад 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 2 Виллиан Жозе, 1:1 – 37 Бензема, 2:1 – 47 Вальверде, 3:1 – 74 Модрич.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Менди, Модрич (Иско, 83), Каземиро, Вальверде (Кроос, 76), Родриго (Бэйл, 67), Бензема, Азар.
Реал Сосьедад – Ремиро, Сальдуа, Элустондо, Льоренте, Монреаль, Субельдия, Мерино, Порту (Янузай, 73), Эдегор, Ойарсабаль (Исак, 80), Виллиан Жозе.
Огоҳлантиришлар: Рамос (52), Сальдуа (84).