“Реал” сўнгги 6 ўйиннинг бештасида ғалабага эришди

“Реал” Ла Лига 14-тури доирасида кечган баҳсда “Реал Сосьедад”ни мағлублиятга учратди (3:1).

Аввалроқ Зинедин Зидан жамоаси Испания чемпионати доирасида “Эйбар” (4:0) ва “Леганес”ни (5:0) таслим этган шунингдек, “Бетис” билан дуранг ўйнаганди (0:0). ЕЧЛда эса “Галатасарой” икки бор мағлуб этилди (1:0 ва 6:0).

Шу тариқа, мадридликлар жамоаси сўнгги олти ўйиннинг бештасини ғалаба билан тугатди. Умумий ҳисоб — 19:1.

Кейинги баҳсни “Реал” ЕЧЛ доирасида ПСЖга қарши ўтказади.

Ўқилган: 931
Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ла Лиганинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди
01:32
“Реал” 7 йил деганда илк бор “Хетафе”ни мағлуб этолмади
18:13
Ла Лига. “Валенсия” ЕЧЛ йўлланмасни қўлга киритди, “Севилья” Европа Лигасида ўйнайди
21:38