Тошкентда мураббийлик билимларини янгилаш бўйича ЎФА ўқув-курсларининг 2-модули старт олди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган мураббийларга таълим бериш билан бирга уларнинг билимларини мунтазам равишда янгилаб бориш йўлида ҳам кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Жумладан, шу йилнинг март ойида мураббийлар учун билимларни янгилаш бўйича ЎФАнинг биринчи модул ўқув-курслари бўлиб ўтганди. Бугун 29 апрель куни мазкур курсларнинг иккинчи модули бошланди. Унда 25 нафар мураббий иштирок этяпти. Ўқув курсларини Дмитрий Ким олиб бормоқда, Даврон Қудратуллаев эса координатор сифатида фаолият юритяпти.

Иккинчи модул давомида мураббийлар амалий ва назарий имтиҳонлар топширишади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мураббийлар уч йил давомида мураббийлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин бўлади.

Ўқилган: 2026
Семинарлар ва ўқув курслари ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон МТЖ машғулотларни "Пахтакор" стадиони ўтказди
08:40
Суперлиганинг янги мавсумига 8 феврал куни қуръа ташланади
14:32
“Челси” Лондон дербисида “Тоттенхэм”ни енгди
00:24