Баҳром Норсафаров: CAFA U-23 Women’s Championship-2019 мусобақасида мазмунли ўйин намойиш этишга уринамиз

Олдин хабар берганимиздек, эртадан Тожикистонда “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақаси старт олади.  Унда Ўзбекистон,  Афғонистон,  Эрон,  Қирғизистон,  Тожикистон ҳамда Туркманистон олимпия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бугун мусобақа олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси устози Баҳром Норсафаров қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- ОФК, CAFA (МОФА) ҳамда мезбон Тожикистонга бундай мусобақа ташкил этилаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Бизда яқиндагина миллий чемпионат якунланди. Футболчи қизларимиз айни дамда ёмон спорт формасида эмас. Фақатгина бир неча нафар муҳим ўйинчиларимизнинг жароҳат олишгани бироз дилни хира қилади. Лекин биз мусобақага олиб келган 18 нафар футболчи қизларнинг аксарияти, шунингдек, бир вақтнинг ўзида миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам ҳисобланишади. Қолаверса, таркибимизда U-19 терма жамоамиз аъзолари ҳам бор.

Уларга ушбу турнирда ўзларини кўрсатиш имкониятини тақдим этамиз. Рақиблар ҳақида гапирадиган бўлсам, қўшни мамлакатлар терма жамоалари билан яқиндагина Қирғизистонда ўтган "Умид кубоги"да тўқнаш келган эдик. Энди ушбу мусобақада ҳам чиройли ва мухлисларга манзур бўладиган ўйин намойиш этишга уринамиз, - деди мутахассис.

Ўқилган: 1463
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бунёдкор" икки легионер билан шартнома имзолади
15:47
ОФК Президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ЎФА Президенти Абдусалом Азизовга табрик йўллади
10:49
Эрен Дердийок "Пахтакор" билан шартнома имзолади
05:50