“Милан” Ибрагимович билан музокарани бошлади

“Лос-Анжелес Гэлакси” ҳужумчиси Златан Ибрагимович “Милан”га қайтишга яқин турибди.

Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, миланликлар швециялик футболчининг агенти Мина Райола билан музокарага киришган.

Ибрагимовичнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” билан тузган шартномаси жорий йилнинг охирига тугайди. Шунинг учун, “Милан” қишки трансферлар вақтида у билан шартнома имзоламоқчи.

Манбанинг маълумотига қараганда, “Милан” 38 ёшли футболчига 18 ойлик шартнома таклиф қилмоқчи экан.

Ўқилган: 767
Златан Ибрагимович Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жиру қишда Италия чемпионати етакчиси сафига қўшилади
08:01
"Милан" клуби "Арсенал" футболчисини сотиб олмоқчи
09:29
"Ювентус" клубининг 2019/20 мавсумда қанча зарар кўргани маълум қилинди
08:36