Игорь Сергеев – октябрь ойининг энг яхши футболчиси

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсумнинг ҳар ойидан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келди: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишди.

Ортда қолган октябрь ойида Coca Cola Суперлигада 3 та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди. 

Ойнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, “Пахтакор” жамоаси аъзоси Игорь Сергеев (3 ўйин, 5 гол) энг кўп очко жамғаришга муваффақ бўлди ва октябрь ойининг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. 

 

Ўқилган: 1564
Игорь Сергеев Ойнинг энг яхшилари Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Чкалов Кубоги” мусобақасидаги иштирокини бошлади
11:23
Рамос келажаги борасидаги қарорни эълон қилди
21:37
Магуайрнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши трансфер рекордини янгилаши мумкин
20:53