Жерар Пике: "Барселона" менинг охирги жамоам бўлади

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике фаолиятини якунлаш ҳақида гапириб ўтди.

"Барселона" клуби менинг сўнгги жамоам бўлади. Менинг озгина бўлса ҳам бошқа клуб футболкаси остида ўйнаш истаги йўқ, чунки мен бутун умр куле ("Барселона" – мухлиси) бўлганман.

Мен учун "Барса"да ўйнаш – энг катта орзуим эди. Болалигимдаги ягона орзу "Барса" футболкасини кийиб юриш бўлган. Ҳозирча ўзимни кучли деб сезмоқдаман ва ўйнашга тайёрман. Агар футбол ўйнай олмасам футболдан кетаман.

Шартномаларни бажариш керак, чунки мен жамоа сафида 2022 йилгача ўйнаш истагидаман. Менда келажакни айтиб бера оладиган думалоқ шарим йўқ.

Агар мен жамоа учун унчалик муҳим эмаслигимни сезсам ва етарлича даражада ўйнамаётганимни ҳис қилсам эртароқ кетишим учун ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Ўйлайманки, бундай бўлмайди ва 2022 йилгача ўйнасам керак", - дейди Пике.

Ўқилган: 742
Барселона Испания чемпионати Херард Пике

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Зидан “Ливерпуль” етакчисини “Реал”га таклиф қилди
12:31
"Барселона" ҳимоячи изламоқда
17:25
Зидан: Умид қиламизки, Бэйл тез орада кетади, бу ҳамма учун яхши бўлади
14:56