Шота Арвеладзе – октябрь ойининг энг яхши мураббийи

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсумнинг ҳар ойидан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келди: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишди.

Ортда қолган октябрь ойида Coca-Cola Суперлигада 3 та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур ўйинлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди. 

Ойнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи Шота Арвеладзе (3 ўйин, 3 ғалаба) энг кўп очко жамғаришга муваффақ бўлди ва октябрь ойининг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди. 

Таъкидлаш жоиз, грузиялик мутахассис қаторасига учинчи марта ойнинг энг яхши мураббийи деб топилмоқда. Арвеладзе бунга қадар август ва сентябрь ойида ҳам энг яхши бўлган эди.

Ўқилган: 1218
Ойнинг энг яхшилари Шота Арвеладзе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футбол бўйича агентларни аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилади
10:51
"Пахтакор": "Тулуза" устидан беш юлдузли ғалаба
17:08
«Марказий Осиё кубоги» давом этмоқда
08:00