
"Тоттенхэм" клубининг собиқ ҳужумчиси Питер Крауч Маурисио Почеттинонинг ўз лавозимидан озод этилгани ҳақидаги қарорни танқид остига олди.
"Мен "Тоттенхэм" клубининг қароридан норозиман. Натижалар ёмон эканлигини биламан ва топ-клублар кейинги мавсум ЕЧЛга чиқиш имконияти хавф остида олганда бундай чоралар қабул қилишини тушунаман. Бироқ Почеттинонинг ўз иқтидорини йўқотган деб ҳисоблаш кулгули.
У "Тоттенхэм" клубини ЕЧЛ финалига олиб чиқди. Бошқа клублар бундай босқичга ўрганишмаган ва уларни футболдаги энг муҳим ўйинга олиб чиққан одамга ҳайкал қўйишган бўлар эди. "Тоттенхэм" ушбу қарорни қабул қилганига ачинади, деб қўрқаман.
Почеттино узоқ вақт ишсиз қолмайди. "Манчестер Юнайтед", "Реал" ёки "ПСЖ" каби клублар уни ўзларига олишади, бунга ишончим комил. Шунинг учун ҳам мен "Тоттенхэм"нинг ҳаракатларида мантиқни кўрмаяпман", - дейди Крауч.