"Тоттенхэм" Почеттинони истеъфога чиқарганини эълон қилди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино истеъфога чиқарилди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Аргентиналик мутахассис 2014 йилдан буён клубни бошқариб келаётган эди. Почеттино қўл остида "тақачилар" ўтган мавсумда Европа Чемпионлар Лигасининг финалига қадар етиб борди.

Жорий мавсумда эса жамоа қониқарсиз натижалар қайд эта бошлади. Ортда қолган 12 турдан сўнг 14-ўринда боришмоқда. Бу эса раҳбариятга маъқул келмади ва унинг истеъфоси эълон қилинди.

Ўқилган: 2563
Англия чемпионати Маурисио Почеттино Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Адебайор "Сити" – "Реал" ўйини ҳақида: Агар Роналду бўлганда, Мадрид кейинги босқичга чиқарди
10:31
“Барселона” сафарда йирик ғалабани қайд этди ва биринчи ўринга кўтарилди
17:51
Cоcа-Cоlа Суперлига. "Сўғдиёна" қолдирилган учрашувда "Нефтчи"ни мағлуб эта олмади
23:06