ЖЧ-2022 саралаши, Осиё қитъаси. Бугун Ўзбекистон - Фаластин учрашуви бўлади

Терма жамоалар миёсидаги бу йилга белгиланган ўйинларнинг сўнггисига бугун старт берилади.

ЖЧ-2022 мусобақасининг Осиё қитъасидаги саралаш учрашувлари сешанба кунида бўлиб ўтади.

Жумладан, унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Фаластин термасини қабул қилади. Биз Купер пайтида биринчи учрашувда мағлубиятга учрагандик. Уни яхши биласиз. Бугун эса, ютишимиз керак ҳар ҳолда.

Саудия Арабистонидан учралган мағлубият алами кўпчиликда ҳали кетиб улгурмаган бўлиши турган гап. Шунинг учун ҳам бугун футболчилар ўйнаши керак. Акс ҳолда ...

Акс ҳолда бу босқичдан ҳам чиқа олмаймиз. Чунки нариги гуруҳларда 2-ўринда кетаётган термаларнинг аксарияти биздан яхши кўрсаткичга эга. Борди-ю биз гуруҳимизда иккинчи ўринни олиб қолсак, чиқа олмаслигимиз 95% га тенг.

Хуллас, бугун ўзига хос руҳий босим остидаги ўйин бўлиши кутилмоқда. Бизга уч очко сув ва ҳаводек зарур.

Эслатиб ўтамиз, ўйин соат 17.00да бошланади. Уни "Спорт" телеканали тўғридан-тўғри эфирга узатади.

Ўқилган: 23325
ЖЧ-2022 саралаши Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФA раҳбарияти БAA сафарига ҳозирланаётган МТЖ аъзолари билан учрашди
10:06
Про лига. 8 ва 9-тур саналари аниқ бўлди
14:06
Роналду Саррининг номзодини маъқуллади ва у билан ишлашга қизиқмоқда
06:32