Вадим Абрамов: Саудия Арабистонидан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботламоқчимиз

Эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ҳамда Фаластин терма жамоалари ўртасидаги учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда бош мураббий Вадим Абрамов ва ярим ҳимоячи Жалолиддин Машариповлар журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

"Қанчалик муҳим ўйинлигини ҳамма билади. Саудия Арабистонига ютқазганимиздан кейин мусобақа жадвали ўзгариб кетди. Аммо, вазифалар ўша-ўша: тишга мажбурмиз ва шарт. Уни ҳамма тушиниб турибди.

Эртага ғалаба қозониб, янги йилги баҳсларга яхшилаб тайёргарлик кўриш керак бўлади. Умуман олганда, ҳали имкониятимиз бор: яна 3та ўйин қолади.

Руҳий тикланишга келсак: футболчилар ва мухлислар мураббийдан кўра тезроқ ўзларига келиб олишади. Эртага ҳуштак чалиниши билан Саудиядан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботламоқчимиз.

Биринчи ўйинда мағлубиятга учраб қарз бўлиб қолгандик, энди ушбу қарзни қайтаришимиз керак. Йигитларнинг бари проффессионал, улар чиқиб ўйнашлари керак вассалом.

Ҳа, биз гол уриш учун олдинга ўтяпмиз ва орқадан мантиққа тўғри келмайдиган голлар ўтказяпмиз ҳам. Бу бизга сабоқ бўлиши керак. Дунёнинг исталган жамоаси қарши ҳужумдан гол ўтказиб юборади. Бу футбол. Ундан тўғри хулоса чиқаришимиз лозим.

Рақибни кераклича ўрганиб чиқдик. Улар оддий футбол ўйнашади, аммо тўғри ўйнашади. Убни назарий машғулотларда футболчиларимизга тушунтирдик. Кўрамиз, эртага майдонда қандай бўларкан.

Афсуски, Егор Кримец касал бўлиб қолганди. Шунинг учун унинг ўрнига Одил Аҳмедовни қўйгандик. Эртага нима бўлишини яна муҳокама қиламиз. Учта ҳимоячи билан ўйнаш учун вақт керак. Буни шунчаки қўйиб, йигитлардан талаб қилиб бўлмайди. Бу ижрочиларга боғлиқ. Уни синаб кўриш учун ҳеч бўлмаса битта рақиб билан ўйнаб кўриш керак. Бу циклда уни қилиб бўлмайди.

Агар термани босқичдан чиқара олмасам нима бўлади дейсизми? Келинг олдинга ўтиб кетмайлик. Аввал биринчи муаммони ҳал қилиш керак, кейин бошқаси ҳақида бош қотирамиз.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам шундай қарор қиламизки, бундан Ўзбекистон термаси манфаатдор бўлади", - дейди Абрамов.

"Бу ўйинни муҳим деб ҳисоблайман, сабаби биринчисида мазкур жамоага ютқазиб қўйгандик. Йигитлар ҳам билиб туришибди унинг қадрини. Саудияга қарши мағлубиятдан кейин мухлислар олдида уятли бўп қолдик. Уларни яна қайтариш учун эртага қўлимиздан келганча аракат қиламиз", - дейди Машарипов.

Вадим Абрамов ЖЧ-2022 саралаши Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Сетьен "Барса" ҳақида: Ҳар тонг уйғониб, наҳотки шу йигитларни мен шуғуллантираётган бўлсам, дейман
10:50
"Пахтакор-79" хотира турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси иккинчи ўйинда ғалаба қозонди
18:28
ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рўйхати тузилди
13:33